Эронликлар Аргентинага қарши ўйиндаги ҳакамлик устидан ФИФАга шикоят қилдилар

Aziz Tukhtamuradov
23 июн 2014, 20:53
Эрон Футбол Федерацияси (ЭФФ) Аргентинага қарши ўйиндаги ҳакамлик учун ФИФАга арз қилди.
Эрон ФФ бош директори Мехди Мухаммад-Наби томонидан юборилган икки саҳифадан иборат хатда сербиялик ҳакам Милорад Мажичнинг ҳакамлигига паст бахо берилади.
Эронликларнинг фикрича ҳакам Аргентина дарвозаси томон пенальти белгилаши зарур эди.
"Биз яхши ўйин кўрсатдик. Фақат ҳакамнинг хатосигина аргентиналикларнинг бизни ютишига сабаб бўлди", - дейилади хатда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net