UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Эронлик журналист: "Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг Қатар билан тугалланмаган ҳисоб китоблари бор. Мен Ўзбекистонни Қатардан кучлироқ деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Эронлик журналист: "Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг Қатар билан тугалланмаган ҳисоб китоблари бор. Мен Ўзбекистонни Қатардан кучлироқ деб ҳисоблайман"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг эронлик спорт журналисти Муҳаммад Полизпешо Эрон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.


"А" гуруҳи қолган икки гуруҳдан кўра анча осонроқ бўлди. Қатар терма жамоаси амалдаги Осиё чемпиони ва бутун минтақа уларга етарлича эътибор бермагаётгандек, лекин мен учун Ўзбекистон терма жамоаси кучлироқ. Ўзбекистонни Эрондан кейинги гуруҳ фаворити деб ўйлайман. Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг Қатар билан тугалланмаган ҳисоб китоблари бор. Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган "Ал-Айн" Амирликлар футболи ҳам Осиёнинг гранд терма жамоаларидан қолишмаслигини исботлади. Бироқ, БАА вакилларининг Осиё кубогидаги иштироки жуда ишончсиз бўлди. Бош мураббий Паулу Бенту ўз ўрнида қолди. Воқеалар ривожи қандай тус олиши жуда қизиқ. Шимолий Корея терма жамоаси ҳақида ҳеч нарса билмаймиз, лекин улар тўртинчи ўрин учун асосий даъвогар. Пхеньянда барча жамоалар мағлуб бўлиши мумкин. Қирғизистон терма жамоасидан жиддий рақобат кутиш мумкин, аммо уларда деярли имконият йўқ" - дея фикр билдирди "Fars News Agency" ахборот порталида фаолият юритувчи спорт журналисти Муҳаммад Полизпешо



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика