

Эрон терма жамоа мураббийлари ҳамда штаб аъзолари маош ва мукофот пуллари олиш масаласида муаммоларга дуч келишмоқда.
Ёрдамчи мураббий Саид Алҳойнинг Shaya News'га таъкидлашича, терма жамоа аъзоларига сўнгги 9 ғалабадан кейин бирор марта мукофот пули берилмаган. Баъзи ходимлар эса маош олишда муаммоларга учрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 ва ОК-2027 қўшма саралаши гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашуви соат 18:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.



