Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади?
Narzulla Saydullayev
17 фев 2019
Жума Бундеслиганинг 22-туридан ўрин олган "Аугсбург" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсни Эрон телевидениеси ҳам намойиш этиши керак эди. Бироқ ўйин эфирдан олиб ташланди. Бунга сабаб сифатида баҳсни аёл ҳакам Бибиана Штайнхаус бошқаргани айтилмоқда. Эрон телевидениесида шортикдаги аёл кишини намойиш этиш мумкин эмас.