UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  1 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Эрон собиқ бош мураббийи ФИФАдан жавоб кутяпти Янгиликлар

Эрон собиқ бош мураббийи ФИФАдан жавоб кутяпти

Эрон терма жамоасини қисқа вақт бошқарган Марк Вильмотс ФИФАга шикоят қилди.

Гап шундаки, ишдан кетган бельгиялик мураббий Эронда ишлаган пулларини тўлиқ ола билмаяпти. Шу боис ФИФАга ёзишга мажбур бўлди. Марк Вильмотс ўтган йилнинг май ойида терма жамоани қабул қилиб, форсларни атиги 6та ўйинда майдонга бошлаб тушди. 

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида икки бор мағлубиятга учрагач, Эрон футбол федерацияси мураббийни ишдан бўшатди ҳамда унга тегишли пулларнинг бир қисмини бермади. "Мен чиндан ҳам ФИФАга шикоят қилдим ва энди бунинг жавобини кутяпман", - дейди бельгиялик мураббий. 

Марк Вильмотс қўл остида Эрон терма жамоаси Гонконг ва Камбоджани мағлуб этиб, бироқ Баҳрайн ва Ироққа имкониятни бой берди. Ҳозирда бу жамоа ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Эрон футбол федерацияси Бош котиби Меҳди Моҳаммад Наби шундай деди: "Вильмотс ФИФАга шикоят қилганидан хабаримиз бор. Лекин шунга қарамай, биз унинг пулларини тўлаб бермоқчи эмасмиз. Чунки бу мураббий терма жамоани масъулиятсиз бошқарди. У ишини охиригача етказмади, шу боис биз ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаймиз".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика