

Бу ҳақида Sport.es нашри хабар бермоқда. Каталонияликлар футболчини яхши суммага сотишга рози. Улар 21 ёшли футболчининг трансферидан 30 миллион еврога яқин пул ишлаб олишмоқчи. Бу йўл билан улар молиявий фейр-плейларини яхшилаб олишни мақсад қилишган.
Марк Касадо ўтган мавсум 36 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 6 та голли узатма бор. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.




