Эрон. "Персеполис" чемпионликни нишонлади, Иванкович ғалабани мухлисларга бағишлашини айтди
10 апр 2018 11:09
Янгиликлар
Эрон. "Персеполис" чемпионликни нишонлади, Иванкович ғалабани мухлисларга бағишлашини айтди
Эронда миллий чемпионат тугашига уч тур қолганида "Персеполис" чемпионликни қўлга киритди.
Сафарда "Падидеҳ" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Персеполис" 60 очко жамғарган ҳолда чемпионликни нишонлади. Ўйиндаги ягона гол Воҳид Амири томонидан киритилди. Жамоа устози Бранко Иванкович ушбу ғалабани мухлисларга бағишлашини айтиб ўтди:
- "Биз чемпион бўлишимизни икки ой олдин билгандим. Қўлга киритилган ютуқ билан жамоадаги ҳаммани табриклайман. Чемпионликни эса ўз мухлисларимизга бағишлайман".
- "Чемпионликни Теҳрондаги "Озоди" стадионида нишонлашни хоҳлаймиз. Шу ўринда сардоримиз Жалол Ҳуссайнини алоҳида табриклайман, чунки у фаолияти давомида олтинчи бор Эрон чемпиони бўлди. Энди бор эътиборни Осиё чемпионлар лигасига қаратамиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар