

Эрон терма жамоаси 2024 йилнинг бошида старт оладиган Осиё кубоги олдидан Япония ва Индонезияга қарши назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Мазкур ўйинларга қадар Амир Ғалинои шогирдлари Гонгконг ва Ўзбекистонга қарши жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида ўтказиладиган Осиё кубогига тайёргарлик доирасида жамоа Японияга қарши ўйин ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда. Агарда томонлар муросага келишса, икки мамлакат хорижда тўп тепадиган футболчиларисиз ўзаро беллашади.
Шунингдек, форслар Осиё кубоги доирасидаги илк ўйинидан саккиз кун илгари Индонезия билан ёпиқ учрашув ўтказади.



