Эрон клуби Элдорбек Суюновни ҳарид қилмоқчи
30 май 2017 14:18
Янгиликлар
Эрон клуби Элдорбек Суюновни ҳарид қилмоқчи
Эрон чемпионатининг кумуш медали соҳиби "Истиқлол" клуби "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюновни ўз сафига қўшиб олишни истаётганди.
"Истиқлол" клуби скаутлари Элдорбек Суюновни кузатиб боришди ва дарвозабоннинг хизматларига қизиқиш билдиришди.
Теҳрон клубидан Элдорбек Суюновга таклиф тушган. Бу ўтиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Бироқ "Истиқлол" ушбу трансферни яқин орада амалга оширолмайди. Чунки ФИФА томонидан қўйилган чеклов талаби "Истиқлол"га ушбу трансферларни амалга оширишига тўсқинлик қилди.
Бунга сабаб, 2016 йилда "Истиқлол"да тўп тепган немис ярим ҳимоячиси Одил Чихининг маоши берилмаган ва ФИФА бу борада "Истиқлол"га нисбатан жазо қўллаган.
Эслатиб ўтамиз, клуб йил бошида бошқа бир ҳамюртимиз Сервер Жепаровни ҳарид қилганди. Лекин Жепаровни айнан шу тақиқ туфайли жамоада ўйната олмаганди ва Жепаров бошқа клубга ижарага берилганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар