Эрон. "Истиқлол" 100 дақиқалик ўйинда қийин ғалабага эришди

Mirjalol Normatov
23 фев 2022
Эрон чемпионатининг 19-тури доирасида "Истиқлол" ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири "Фажр Сепаси" жамоасини қабул қилди.

Унда чемпионат пешқадами "Истиқлол"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси кузатилди. Баҳснинг 54-дақиқасида рақибларининг қўпол хатосидан Жафар Салмони унумли фойдаланди.

Баҳсда ҳамюртимиз Азизбек Амонов асосий таркибда майдонга тушди ва 60-дақиқада захирага олинди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia