Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди

Sherzod Nurmatov
6 фев 2026, 17:58
Эрон Про лигаси 20-туридан ўрин олган "Фажр Сепаси" – "Трактор" баҳси бўлиб ўтди.

Унда "Трактор" сафарда мағлубият аламини татиб кўрди (1:2). Ўзбекистон терма жамоаси хавбеки Одил Ҳамробеков майдонда 73 дақиқа тўп тепди. 

Шундай қилиб, "Трактор" 35 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди, "Фажр Сепаси" эса 27 очко билан олтинчи ўринга кўтарилди. 

Эрон Про лигаси

20-тур

"Фажр Сепаси" – "Трактор" 2:1

Голлар: Шарифи 38', Муроди 83' – Ҳуссайнизода 41'

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia