

Унда "Персеполис" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 53-дақиқада Остон Ўрунов ҳисобни очган бўлса, кейинги голни айнан Ўруновнинг пасидан кейин иккинчи бўлимда майдонга тушган Игорь Сергеев урди. Бу унинг "қизиллар" сафидаги дебют голи эди. 90+5-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Сергеев қўпол ҳаракат қилгани учун қизил карточка билан жазоланди.
"Персеполис" айни пайтда 31 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мағлуб бўлган "Сепахон" ҳам худди шунча очко билан иккинчи поғонада бормоқда.
Эрон Про лигаси
17-тур
"Персеполис" – "Сепахон" 2:1
Голлар: Остон Ўрунов (Милод Муҳаммади) 53', Игорь Сергеев (Остон Ўрунов) 72' – Рикарду Алвеш пенальти 90+13'



