

Қолган дақиқаларда мезбонлар қанчалик уринмасин, рақиб дарвозасига йўл топа билишмади ва кутилмаганда, аутсайдерга имкониятни бой бериб қўйишди.
Меҳмонлар ҳисобни очишди. Ўйиннинг 64-дақиқада А.Шабани рақиб дарвозасини ишғол этиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади - 0:0. Танаффус!
Афсуски, Машарипов 6-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнига майдонга Содиғи туширилди.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" шарафини ҳимоя қилишини яхши биласиз. Бугун у ўйинни одатдагидек асосий таркибда бошлади.




