Эрон 18 нафар футболчи билан йиғинни бошлади
31 окт 2016 16:30
Янгиликлар
Эрон 18 нафар футболчи билан йиғинни бошлади
Бош мураббий Теҳрондаги йиғинга 18 нафар маҳаллий клубларда ўйнаётган футболчиларни чақирди. Яқин кунларда улар сафига легионерлар ҳам қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Эрон Малайзияда Сурия билан ўйнайди. Ушбу ўйиндан олдин, 11 ноябрда форслар Папуа Янги Гвинея билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.
Теҳрондаги йиғинга чақирилган футболчилар:
Дарвозабонлар: Алиризо Бейранванд ("Персеполис"), Алиризо Хақиқи (клубсиз), Муҳаммадризо Акбари ("Тракторсози"), Рашид Мазаҳери ("Зоб Оҳан")
Ҳимоячилар: Вурия Ғофури ("Истиқлол"), Рамин Ризоиян ("Персеполис"), Саид Оғайи ("Трактор Сози"), Жалол Ҳуссайни ("Персеполис"), Иззатуллоҳ Пурғаз ("Истиқлол Хузистон"), Муҳаммад Ансари ("Персеполис")
Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Хожсафи ("Сепахон"), Андраник Теймуриан ("Машинасози"), Омид Иброҳими ("Истиқлол"), Камол Камябиниа ("Персеполис"), Суруш Рафеи ("Тракторсози")
Ҳужумчилар: Меҳди Тораби ("Сайпа"), Меҳди Тареми ("Персеполис"), Воҳид Амири ("Персеполис")
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар