Эрнан Креспо: "Биз бор эътиборимизни "Насаф" футболчиларига эмас, ўз ўйинимизга қаратганмиз"
13 фев 19:27
Янгиликлар
Эрнан Креспо: "Биз бор эътиборимизни "Насаф" футболчиларига эмас, ўз ўйинимизга қаратганмиз"
Бугун учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унинг иккинчи қисмида "Ал Айн" устози Эрнан Креспо ҳамда ярим ҳимоячи Софиян Раҳими иштирок этди.
"Ҳаммага салом. Ушбу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага бизни яхши ўйин кутиб турибди. Олдинда ҳали жавоб учрашуви бор. Албатта, эртанги беллашув ҳам анча муҳим. Кўрамиз, майдонда нима бўларкин"
Софиян Раҳими: "Бўлажак баҳсга жамоамиз билан яхши тайёргарлик кўрдик. Менимча, ўзим ҳам ўйинга тўлиқ тайёрман. Ўйлашимча, чиройли ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эриша оламиз".
"Насаф" ўйиндларини қай даражада кузатдингиз. Сиз аргентиналиксиз, амплуангиз ҳужумчи ва қаршиликлар ўйинини қандай баҳолайсиз?
"Албатта, рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Ўзига хос ўйин услубига эга, қийин жамоа. Бироқ биз ҳеч нимага қарамай, ўзимиз учун керакли натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз"
"Насаф" расмий учрашувлар ўтказгани йўқ. Меҳмонлар кубок баҳсида майдонга тушган. Мураббий жамоасини бўлажак ўйинга қанчалик тайёрлай олди?
Умумий олганда ҳар икки жамоанинг вазияти бир хил. Биз ҳам маълум вақт давом этган танаффусдан кейин битта баҳс ўтказдик. Бироқ бу вақт оралиғида ҳам ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Умид қиламанки, биз ўйинга муносиб тайёргарлик кўра олдик.
"Ал Айн" аввалроқ "Пахтакор" билан ўйнади. Тошкент жамоаси билан "Насаф"нинг фарқи борасида фикрингиз...
Бу умуман бошқа вазият. "Пахтакор" билан гуруҳ босқичида ўйнадик, ҳозир эса плей-офф босқичида турибмиз. Шундай экан вазият ҳам, ўйин характери ҳам умуман бошқача. Шунинг учун бундан ортиқ бир нима дея олмайман.
Софиян Раҳими: "Мураббийимизнинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Бу бошқа-бошқа вазият. Нима бўлганда ҳам биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз".
Нима учун Қаршига 3 нафар етакчи футболчингизни олиб келмадингиз?
Вазият шундайки, қисқа муддат ичида бир нечта мусобақа ўйинларини ўтказишимизга тўғри келяпти. Шу сабабли баъзи футболчиларимизни бу ерга олиб кела олмадик. Бироқ бор таркибимиз билан ҳам керакли натижага эришиш мақсадимиз бор.
"Насаф" таркибида кимларни алоҳида қайд этган бўлардингиз?
Биз бор эътиборимизни ўзимизга, ўз ўйинимизга қаратганмиз.
"Ал Айн" ҳимоявий футболни хуш кўради. Эртага бу борада вазият қандай бўлади?
Софиян Раҳими: Қандай тактикадан фойдаланиш ҳақида гапирмасликни маъқул кўраман. Бу мураббийнинг иши. Биз яхши натижа учун келганмиз. Шунинг учун мен ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Халқаро майдонда жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
Ҳозирда асосий мақсадимиз — эртанги беллашувда ижобий натижага эришиш.
Фикрлар