UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Ювентус" Францияда мағлуб бўлди  41 02:55ЕЧЛ. "Реал" жавоб учрашувидан олдин танг аҳволда қолди   261 01:55Моуринью "Тоттенхэм" раҳбариятидан марказий ҳимоячи сотиб олишни талаб қилди  2 01:28Бекхэм MLSнинг даражаси ҳақида гапирди  1 00:40Жеррард "Рейнжерс"ни Европа лигаси 1/8 финалига олиб чиқди  4 00:14ЕЧЛ. "Лион" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар билан танишинг  9 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:04ЕЧЛ. "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинни кимлар асосий таркибда бошлаши маълум бўлди  62 23:50"Барселона" тарбияланувчиси учун бир қатор клублар кураш олиб боришади  1 23:25"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди  2 23:16Невилл: "Салоҳ "Реал" ёки "Барселона"да ўйнашни хоҳлайди"  15 22:56"Пахтакор" ҳужумчиси “Навбаҳор”га ўтди  25 22:52"Челси" Алонсонинг трансфер нархини эълон қилди  4 22:22Эриксен собиқ жамоадошини Миланга чорламоқда  30 22:01Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида  1

Эрматов ва унинг жамоасининг реформасига вақт керак, фақат... Янгиликлар

Эрматов ва унинг жамоасининг реформасига вақт керак, фақат...

Ўзбекистон - Австралия учрашувидан кейин сайтимизда Эрматовга мурожаат эълон қилинди. Сайт вакилларининг йиғилиб қолган саволлари, таклиф сифатида берилди. Аммо кўп ўтмай, бу хабарни ўчириб туришга мажбур бўлдик.

Буни биров илтимос қилганлиги учун эмас, ўқувчилар томонидан нотўғри талқин қилина бошлаганидан. Умид Аҳмаджонов ЎФА постига келганида камида 6 ой вақт бериш кераклигини такидлаган эди. Эрматов келганига ҳали кўп бўлмади. Аслини олганда Аҳмаджоновни ЎФАга келганида бажарган кўплаб ишлари яхши кетаётган эди. Кейин у МОҚ президенти бўлгач, ЎФАдан бир мунча четланиб қолди. Натижада ташкилот бошсиз чавандозга ўҳшаб қолди. Бугун МТЖ ва ОТЖ Аҳмаджонов томонидан қўйилган мураббий эвазига натижага эриша олмади. Лекин бу билан уни айблаб бўлмайди. Бугун ўша мураббийлар Эрматов бошқарувга келганида ҳам фаолиятини давом эттирдилар ва натижага эриша олмади. Агар бу ғалаба Эрматов даврида келганида, ҳеч ким унутмасди бу мураббийларни Аҳмаджонов олиб келганига. Эрматов эса уларни олиб ташлашга таваккал қила олмади, вақт оз қолганди. Қисқаси бу гапларни давом эттиришдан айни пайтда фойдаси йўқ, ишонинг. Сўкиниш ва бошқа нарсаларни ҳам фойдаси йўқ.


Лекин биз битта нарсани унутиб қўймоқдамиз. Структура учун сифатли мутахассисларни тарбияламагунимизча ҳеч нимани фойдаси йўқ. Усмонов, Аҳмаджонов ва Эрматов давридаги асосий иш бажарувчилар, ўша-ўша, мана муаммо қаерда. Ҳар бир раҳбарни ўзи билан келадиган ишончли вакиллари бўлади, лекин тан олайлик, улар ўша раҳбарнинг чизган чизиғидан чиқмайди. Ўзи билан янгилик олиб келмаган шу пайтгача, бунга кўникиб қолганмиз. ЎФА томонидан ташкил қилинадиган соҳа бўйича мутахассислар йиғилишида, клублар томонидан ҳамон матбуот котибини келиши йўқ бўлмади. Кулгулиси, номини айтмай қўя қолай, бухгалтерларини юборган клуб бўлди, яқиндаги ФИФА семинарига. Аслида футбол атрофидаги муаммоларимиз тиқилиб ётибди.


Бельгия федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўладиган бўлса, нари борса 3-4 нафар янги кадр келади. Эскилари фаолиятида давом этадилар. Чунки улар федерация томонидан ишлаб чиқилган механизм бўйича фаолият олиб борадилар, раҳбариятга қараб эмас. Шунинг учун нима қилиш керак? Аввало бизда "костяк"ни шакиллантириб олиш лозим. Эртага қайси раҳбар келмасин, ўша раҳбар билан ҳам футбол ривожи бўйича ишлаши керак. Бугунги кунда ЎФАда ҳам, ПФЛда ҳам аксар бўлим вакиллари адашиб келиб қолганликлари сир эмас. Аксар мутахассислар эса янги ЎФА учун эскирган. Мутахассис тайёрлаш жуда қийин иш. Футболда ҳамма нарса ихтиро қилиб бўлинган деганлар адашишади. Футболда 2та нарса ҳеч қачон ўзгармаган. Булар 11х11га тўп билан ўйнаш. Майдон "размерлари" ҳам ўзгариб туради. Футболнинг турига қараб дарвоза хажмлари. Лекин жуда кўплаб нарсалар, иш услублари, механизмлар доимий равишда мукаммаллаштириб турилади. Биздаги асосий муаммо эса, футболда ҳамма нарса ихтиро қилиб бўлинган қабилада иш олиб бориш. Янгилик яратишлар йўқ. Янгилик яратаётганларни эса "қариялар" ўз эски ишларини мақташ орқали, янгиликка қарши чиқишади. 2002 йил Агармуродов олиб кирган 4-4-2 тактикаси, қўрқоқларча, 4-1-4-1га айланиб бўлганига ҳам йиллар бўлди. Италияга эса бу услуб 1980 йилларда келган эди. Ҳамма ерда такомиллашиш жараёнини кўрамиз, фақат бизда эмас. Буни 1-2 киши ўзгартира олмайди, ҳамма исташи керак ўзгаришларни.



Эрматов ҳозирча бирон ерда чиқиш қилмади, шошмаяпти. Баланд парвоз гапларни гапиришдан аввал, эртага шу нарса амалга ошмай қолса уялиб қолмаслик учун ҳам индамаяпти. Ўз фаолиятимдан келиб чиқиб, бир кунда 150 000 киши ўқийдиган сайт эгаси сифатида, бирон маротаба интервью бермайман (яқинда Хайрулла Холиқов билан катта интервью тайёрлашга қарор қилганмиз). Қилаётган ишларимни, костюм шим кийиб, расмлар орқали чиқиш қилмайман. Керак эмас нарсалар. Эртага халқ талаб қилади, қани кариллаган ишларинг махсулоти деб. Эрматов ҳакамлик даврида ҳам кўп ҳам ОАВга чиқишни истамас эди. Интервьюлар жуда кам берган. Лекин бу иш қилинмаяпти дегани эмас. Яна бир бор такрорлайман, Аҳмаджонов билан ярим йил мазза қилиб ишлаганман, аммо эски тизим уни ҳам ўзига бўйсундиришга куч топа олди. 


Айни пайтда Равшан Эрматов олдида жуда қийин вазифа турибди. Кадрлар сиёсатини тўғри йўлга қўйиб олиш. Футболни бугунги кунга келиб қолишига фақат бир кишини сабаб қилиб кўрсатиб бўлмайди. Структурада фаолият олиб бораётган, битта ишни бажариш учун ўнлаб мажлислар керак бўлган кадрлар бўйича якуний қарорга келиш керак. Чунки ҳеч қачон катта мағлубиятлар олдида улар танқид остида қолмайди, жавобгар мураббий ва раҳбар бўлади. Бизда мураббийларни мана шундай тартибда келиб қолишига ҳам асли сабаб кадрлар тизимини сифатсиз иш олиб боришида. Нима учун Ўзбекистонда топ мураббийлар йўқ? Топ деганда, ҳориж талабида бўлган назарда тутилаяпти. Бугун фақат Бабаян ўзи учун Хитой эшикларини очди. Қурбон Бердиев неча йиллар давомида "Рубин" шохсупасида юрди. Бизда нима учун йўқ? Чунки тизим тўғри эмас. Истеъдодли мураббийлар кўп, лекин уларни ТОП ҳолатга олиб чиқадиган сиёсат мавжуд эмас. 


Эрматов бугун асосий эътиборни кадрларга қаратаяпти. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларидан натижаларни олиб ташлаяпти. Азамат Абдураимов таркибидан Эрматов келгач жуда кўплаб ёши катта футболчилар олиб ташланди. Мана шунинг учун ҳам жамоа Минскда 8та жамоа ичида, 8-ўринни қўлга киритди. Бу ерда мураббий фактори ҳам йўқ эмас. 2006 йилда тузилган янги терма жамоада Сервер Жепаров ўзи учун рўйхат қилди ва буларнинг барини текшириб олди. 5 нафар ёши катта футболчи чиқди, уларга жавоб берилди. Эрматов билиб турибди, эртага бунинг оқибатида ҳеч қандай натижа бўлмаслиги мумкин. Натижа бўлади, 4 йиллардан кейин. Ўзбекистон Жанубий Корея ва Япония сиёсатига ўтаяпти. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларидан натижаларни олиб ташлаш орқали, ОТЖ ва МТЖга сифатли футболчиларни тайёрлаб бориш. Ҳозир ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари билан натижага эришамиз. Лекин йиллар давомида пул тикилган футболчилар, ОТЖ ва МТЖ остонасида фаолиятини тугатиб турса, бундан нима фойда?


Австралия билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин ким Хитойдаги ғалабани эслади, ҳеч ким! Чунки Хитойдаги Осиё чемпионати ва Жакартадаги Осиё ўйинларида натижа қиламиз деб, биз ҳеч қанақасига кеча якунига етган мусобақага тайёргарлик кўрмадик. Бу биринчи маротаба эмас, доим шундай бўлиб келган. Ўзбекистон терма жамоаси ҳамма мусобақада ғалаба қозонишни истайди, якунда ҳеч нимага эриша олишмайди. Бу факт! Шунинг учун кейинги 4 йилликдаги турнирга тайёргарликни 1 йил қолганида эмас, бугундан бошлаб тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш керак ва айни пайтда ЎФА шуни ҳаракатида. ЎФА ҳозир ёш бўйича кенг ҳажмдаги ишни олиб боришга тайёрланаяпти. Ҳамма раҳбар ҳам бундай қила олмайди, чунки натижа кўрсатгиси келади. Лекин буни ҳукумат ва халқ ҳам қабул қилиши керак. Тоза ёш билан ҳам натижа қилиш мумкин, лекин бу жуда қийин ва катта меҳнатни талаб қилади. Бунинг учун ҳар бир ҳудудларда ёшлар билан ишлайдиган малакали мураббийлар бўлиши керак. Бизда эса улар жуда-жуда кам! Кейинги тўрт йилликдаги мусобақаларимиз нималардан иборат, булар:


2008 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати

2003 йиллар ўртасида туғилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 

2001 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги Олимпиада ўйинлари


Шу кунгача ҳеч қачон бу ёшдаги терма жамоаларга бугунгидек эътибор қилинмаганди. Биргина 2006 йилларда туғилган футболчиларни селекция қилиш учун 500 нафарга яқин болалар кўрилди. Олдинлари бундай бўлмаган. ЎФА томонидан қилинаётган ишларни, кўринмас томонлари бу. 2008 ва 2010 йиллар учун бу кўрсатгич 2000 нафарга чиқара олсак, мана шу бизнинг ютуғимиз бўлади. 50 нафар боладан танланган 20 киши қайда-ю, 2000 нафардан танланганлар қайда?


Ўзбекистонда футбол тизимми шунчалик парокандаликка учраганки, уни тўғирлаш учун йиллар талаб қилинади. Бельгия, Испания, Голландия, Германияни кўп ўқийман. ўнгланиб олиш учун йиллар керак бўлган. Кўлмакларни денгизга айлантириш учун жуда кўп меҳнат кераклигини, барча соҳаларда биламиз. Пойдевор мукаммал бўлмаган футболда, ҳар бир ўйинда натижага эриша олмаслигимизни аслида ўзимиз ҳам яхши биламиз. Бироқ мағлубият деган аламли ходисадан кейин эхтиросга бериламиз.


Биз ўзимиз учун яхши битта андозага эга Европа мамлакатини танлаб олишимиз керак. ПФЛ ва ЎФА қошидаги истеъдодли 10 нафардан кам бўлмаган мутахассисларни камида 2 ҳафтага юбориш керак. Кўришсин, ўрганишсин. Савол бера оладиган мутахассислар борадиган тадбирлардан келиб, олган жавобларини ЎФА ва ПФЛ структурасида қўллашсин. Мана шунда бироз бўлса ҳам футболга бўлган муносабатларимиз ўзгаради. Энг катта қилишимиз керак бўлган яна битта иш, вилоят футбол ассоциацияларини молиясини ҳал қилиш. Йиллар давомида ёпиқ бўлиб келган мавзуни ҳам кўтарган Равшан Эрматов бўлади. Бугунга келиб 14та ассоциациянинг 6тасида молиявий муаммо деган нарсага нуқта қўйилди. Йил ўртасига келиб, қолган ҳудудларда ҳам ўзгаришлар бўлиши аниқ.


Мақолам сўнггида бир нарсани илтимос қилишим мумкин, аксар мутахассислардан! Муносиб эмассиз-ку, футболга. Қийнаманг, кетинг, илтимос! Оллох ризқингизни беради, ишонинг. Ўйламанг ишдан бўшасам фарзандим оч қолади деб. Пешонангизга ёзилганини оласиз. Айнан Сизларни деб аслида мухлислар жабр чекаётганини ҳис қилинг. 


Ўзимга келсак, бугун яна Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясида фаолият бошлаганман. Мен ҳеч қачон мансабга интилмаганман. Бирон нарса ёқмаса аризамни ёзаман, кетаман. Чунки мен учун у ер даромад манбаи эмас. Фақат ҳозирги раҳбарият билан ишлаб кўрмоқчиман, агар булар ичидаги биронта нотўғри иш кўрсам, биринчи кетадиган мен бўламан. Бу ишни бир маротаба қилган, иккинчи маротаба ҳам амалга ошира оламан, токи, ўзимга мос тизимни топмагунимча. Ҳозир эса янги раҳбариятга ками 1 йил керак. Аслида эса ҳалол таркиб билан 2024 йилги Осиё чемпионатларида иштирок этиб кўришни истаётган тизимга вақт беришимиз керак. Муҳими, ҳозирча истак бор!


Кейин ўқувчилардан, "интригани" севадиган мутахассислардан бир илтимосим бор, мени ёзадиганларимни Диёрга, Диёрни ёзадиганларини менга алоқаси йўқлигини ва ниҳоят тушунинг. Икки оила ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлиб қолманглар деб қоламан.


Тез кунда, зарарли одатларимиз ҳақидаги биринчи видео блогимни эътиборингизга тақдим қиламан. Бу ҳақда телеграмдаги КАНАЛИМ орқали билиб оласиз - @Nadirkhuja


Сизларни чексиз ҳурмат қилувчи, Нодирхўжа Юлдашев!

Рейтинг: -70   

Фикрлар

+31   
27 янв 14:34:05
Tanish_Bilish
U16 ni tenerini ishdan olish kerak! Avval ham natija ko'rsatmagan. Buning uchun ko'p vaqt ketmasa kerak?
+30   
27 янв 17:34:18
Uzbeks Number one
Nadirkhuja Yu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри, лекин бунақа комментлар жуда кам ҳам кўп сўкинганлар ичида кўринмай кетаяпти. Бу таклифни мен Даврон Файзиевга билдираман. Менимча, чиқиш қилишади.
Oka xormen charchamayapsizmi ishla bilan? Yozgan maqolezga 100%qoshilaman biza bitta "Konkret" maqsad qoyishimiza kere.. man hozi bitta narsani etib otmoqchiman futbolimzani hozirgi holatiga kelishiga yana bir sababchisi bu trenerla.. akademiyalada trenerli qvotkanlani kopchiligi eskicha fikrlidi, kopchiligi sobiq ittifoq davridan qogan bilimi asosida bollaga dars beradi futboli orgatadi yosh bolaga taktikani orgatadi, aldama faqat pas ber koptoni kop ozinda ob yurma didi, yosh boladan natija kutishadi bu notori.. mani fikrimcha akademiyalaga yaxshi, yosh mutaxasislani yetishtirish kere.. UFA tomonidan 25-30yoshgacha bogan iqtidorli yosh trenerlani tanlab ulani yevropa yoki braziliya futbol akademiyalariga zamonaviy futboli organish uchun yuborish kere 5-6oyga mayln trenerla oz hisobidan borishsin nu zato ertaga kegandan keyin ulani UFA qollab quvvatlasa uladan juda zor trenerla chiqadi.. Xozirgi bizani trenerla achchiq bosayam "AQL"i faqat Super ligaga yetishi mumkin holos...
+26   
27 янв 14:38:07
Murodov Bekzod
Бир тийинга киммат хаммаси уфани мокни полний тозалаш керак Суперлига камида араб лигалари даражасига чикиши керак халол футбол уйналиши керак уйинларни сотган мураббийми хакамми Ким булишидан каттий Назар жиноий жавобгарликка тортиш керак ва Яна энг асосийси чемпионатга БУНЕДКОР, НАСАФ, ВА МАШЬАЛНИ кайтариш керак худди аввалгидек!!!! бизга керемас ешларга имкон бермайдиган ва хамма кучли уйинчини йигиб олиб очлда Бир ... Ейолмайлиган ПАХТАКОР ЛИГА ва шунчаки бюджет пулларини шунчаки хавога совураетган Бир тийинга киммат локога ухшаган клублар !!!!
+25   
27 янв 15:33:13
Рустик Хрустик
Заказой макола буптию. Нодирхужа. Эрматов жаноблари узлари тиллари йукми гапиромийларми. Екий УФАни Сиз бошкарвосизми.
+24   
27 янв 14:37:07
piramida
Футболи ривожланган хақиқий давлатларда федерация рахбарлигига қандай сайланади? Биринчидан 3-4 та номзод ўз жамоаси билан футболни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишади ва мухокамага қўйишади. Энг маъқул деб хисоблангани танлаб олиниб, уларга ваколат, вақт ва маблағ беришади.
Энди биздачи? Бизда федерация рахбари бўлишини ўша киши бир кун олдин эшитади ва камига эътироз билдириш ноўрин эканини хам билади. У то ўзига хаммаслак топиб, бирон бир лойиҳани ўйлаб топгунча ойлар ва йиллар ўтиб кетади. Футболимизда чигал вазиятлар томир отиб бораверади
+23   
27 янв 15:38:47
Oqilbek
Бизнинг одамларни факат натижа кизиктиради. Кандай йул билан фарки йук. Суниий биринчилик ва ривожланишлар узокка бормаслиги аник. Афсуски бизнинг одамларга юкоридаги мавзу кизик эмас. Айтганимдек натижа булса олкишлайди булмаса сукади. Нодирху́жанинг мавзусини купчилик бош огрик деб билади. Шунинг учун хам карши коментлар ва минуслар куп. Нодирху́жа, вакти келганда тушунишади болалар футболининг ахамиятини. Омад.
+18   
27 янв 16:07:36
Umidjon Alisherovich
Fikrimcha yaqin 4 yillikdagi har qanaqa musoboqadan natijani unutish kerak.
Avvalo tizimni yo'lga qo'yvolish shart.
Hammasini bolalar futbolidan boshlash kerakligiga qo'shilaman. Chunki hozirgi futbolchilar nari borsa o'rtamiyonadan biroz yuqorilashi mumkin holos. Ulardagi jismoniy va ruhiy imkoniyatlar ortig'iga yetmasa kk deb o'ylayman.
Hukumat xalq istagiga yomon reaksiya qilmayapti,mn chet ellik murabbiy dedik keldi UFA ni isloh dedik qilindi lekin yana ehtiroslarga berilnadigan bo'lsa baribir hech narsaga erisholmaymiz.
Vaqt kk, Ermatovga ishonish kk manimcha.
Qaytaraman har qanaqa natijadan voz kechishimiz shart yaqin 4 yilda!
+18   
27 янв 14:51:09
Xapalak
Qisqasi Uzbekistonda Futbolni Tugatib O'sha Pullarni Qishloqlarga Gaz,Svet,Yul qurilish va hokazolarga sarflash kerak
+17   
27 янв 15:21:46
SHASHON
Bulaga vaqt emas pul kk pul
+16   
27 янв 15:25:58
Nakajima, Minamino, Hee Chan Hwang
Biz hali beri rivojlanmemiz
+16   
27 янв 14:41:29
SAMAR
Tanish_Bilish фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
U16 ni tenerini ishdan olish kerak! Avval ham natija ko'rsatmagan. Buning uchun ko'p vaqt ketmasa kerak?
U uzi nimani qoyillatdi ki murabilikda terma jamoni (u 17) berisdi
+14   
27 янв 14:54:41
UzBekistanTEAMFCc
Бир нарса тўппа тўғри. Сизлар футбол мутахассислари эмасизку. Тўғрида футбол тушунмидиган ЛАР бўшаларинг. Ризқини қўлиндан келадиган ишни бошини тутиб топиб еларин.
+13   
27 янв 16:06:03
Abbos
Нодирхужа узр . Жуда яхши гапларни ёзибсиз. Лекин тушунинг. айтган гапларингизга канчадан канча маблаг саррфланади. Бу маблагларни сарфлаш жараёнида канчадан канча пуллар кимларнидир чунтакларини каппайтиради. Мени Хулосам Бизни узбек генида кучли футболчи булиш факторлари йук. 30 йилдан бери уша гапларку. Рухиятимиз барибир бошкача. Шунча шароит билан Буюк Хитой хеч нарса киломаяпти. Футболчиларимизни ичида рус татар немис генлари булган футболчиларни купрок жалб клишимиз керак. Узбекмиз лектн биз узимизни такташни яхши курамиз.
+12   
27 янв 17:33:18
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ
Nodirxo'ja og'a futbolimizda qilinadigan ishlar ko'p, hali unaqa ishlar qilish kerak, hali bunaqa ishlar qilish kerak... vaqt kerak, vaqt kerak... deysizlar. Faqat qilish kerak, qilish kerak... Qachon qilinadi o'zi?! Qancha vaqt (yillar) kutamiz?!

30 yildan beri shunaqa gaplarni aytasizlar, lekin futbolimizni ahvoli hali ham shu yurish, shu yurish. Menimcha 300 yildan keyin ham futbolimizni ahvoli shu yurish, shu yurish bo'lsa kerak!

Futbolimiz rivojlanishiga ISHONMAYMAN...
+10   
27 янв 17:12:13
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ
Biz 2 kemani boshini tutish KASALIDAN qachon qutilamiz?!

UFA bilan MOQni 1 ta odam boshqarmasin!
MTJ bilan klubni 1 ta odam boshqarmasin!

Muvaffaqiyatlarga erishmoqchi bo'lsak, yo'qotinglar bu odatlarni!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг