Эрик тен Хаг Роналдуни илк ўйинда майдонга тушириш ҳақидаги саволга жавоб берди
05 авг 2022 19:25
Янгиликлар
Эрик тен Хаг Роналдуни илк ўйинда майдонга тушириш ҳақидаги саволга жавоб берди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Премьер-лиганинг 1-тур ўйини олдидан Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
"Криштиану биз билан бирга эканлигидан хурсандман. "Манчестер Юнайтед"да юқори савияли ҳужумчи бор.
- Роналду якшанба кунги ўйинда майдонга тушадими?
"Буни якшанба куни кўрасиз", - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи.
Бундан ташқари, тен Хаг Антони Марсьяль жароҳати туфайли "Брайтон"га қарши бўлажак ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади.
АПЛнинг 1-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" 7 август, якшанба куни ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар