Эрик тен Хаг: "Роналду ҳар қандай ҳимоя учун жиддий хавф"

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2022
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Роналдунинг айни дамдаги ҳиссиётлари ҳақида сўрамоқчи бўлсангиз, бу саволни унга беринг.

У ҳақиқий профессионал, жамоада ишлай олади, Криштиануда етакчилик қобилияти бор. Криш жамоамининг муҳим бир қисми, у ҳар қандай ҳимоя учун жиддий хавф. Роналду рақиб жамоа ҳимоясидаги "тирқиш"ни топа олади" - дейди тен Хаг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News