

МЮ сафида АПЛнинг якунига етган мавсумида 13 та ўйин ўтказган Эрик Байи жамоадан кетмоқчи эмас. У асосий таркиб учун курашмоқчи. Ҳимоячи ўтган ёзда “Вильярреал”дан МЮ сафига ўтган эди. Ортда қолган мавсумнинг кўп қисмини жароҳат билан ўтказиб юборган ҳимоячининг сотиб юборилиши ҳақида хабарлар чиққан эди.



