

Бироз вақт ўтгач, кўпчилик Про-лига форматини ҳам тушуниб олса ажаб эмас. Ҳозир бу ҳақда эмас. Балки комиссарлар тўғрисида сўз юритмоқчимиз. Бунгача асосан Суперлига ўйинларида ЎзПФЛ вакиллари комиссар сифатида ишлаб келган. Айтишларича бу йил энди Про-лига учрашувларига ҳам комиссар тайинланади. Куни-кеча аёллар ўртасида бошланган Суперлига баҳсларида ҳам ЎзПФЛ ходимлари комиссар сифатида ишлади.



