Энди Коул Дарвин Нуньес билан таққослашларини ёқтирмайди

Sherzod Nurmatov
26 дек 2022, 16:02
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Энди Коул "Ливерпуль" футболчиси Дарвин Нуньесга қиёсланганидан норози.


"Коул, Нуньес... Бу бемаъни гаплар қаердан келганини билмайман. Аммо ҳозир Рождество, байрамона мавсум...

Фаолиятимни якунладим ва бахтлиман. АПЛда 5 марта ғолиб чиқдим, 2 та Англия Кубоги, Англия Лига Кубоги, Чемпионлар Лигаси, лиганинг энг яхши тўпурари ва энг яхши ёш ўйинчи мукофотлари. Премьер-лигада 187 та гол урганман, 1 тасини пенальтидан.

Ҳаёт сиз яратган нарсага айланади".


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/vancole9