UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Суперлига. "Насаф" – ОКМК 2:1 (матнли трансляция)  25 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  43 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  1 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади Янгиликлар

Энди экспертлар комиссиясига футболчи ва мураббийлар ҳам киритилади

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев бугун Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори билан суҳбатлашди.

Лазиз Қўчқоров баҳсли вазиятларни таҳлил қиладиган экспертлар комиссияси таркибига кимлар кириши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

Бу борада сизга чуқурроқ тушунтириш беришим керак. Биласизми, комиссия ўз вақтида нотўғри тузилган экан. Яъни, ЎФА қошида ташкил этилган Ҳакамлар қўмитаси таркибидаги 5 киши (Ҳайдаров, Цейтлин, Коваленко, Дачев, Попов — таҳр.) айни пайтда комиссияни ҳам шакллантирган.

Бу нотўғри. Биз ЎзФҲМ қошида комиссияни бошқаттан ташкил қиляпмиз. Ҳозир низом ишлаб чиқилди, тез орада тасдиқланиши керак. Унгача баҳсли эпизодларни қўмита аъзолари кўриб туришади.

Экспертлар комиссиясини янгидан ташкил қилиш бизга нима беради? Низом тасдиқланиши билан клубларда фаолият юритаётган мураббийлар орасида кичик сайлов ўтказилади. Улардан 1 нафар мутахассис комиссия аъзолигига овоз бериш йўли билан сайланади. Шунингдек, футболчилар орасидан 1 киши олиш ҳақида ўйлаган эдик. Ўйинчиларнинг сони жуда ҳам кўплиги туфайли уларнинг номидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси қатнашса яхшироқ бўлади, менимча. 

Шу ўринда яна бир савол пайдо бўлади: футболчи ва мураббийларнинг экспертлар комиссиясида нима иши бор? Улар майдонда югураётган ўйинчи нималарни ўйлаётганини яхшироқ билишади. Шу жиҳатдан анча фойдали бўлишини кутяпмиз. Асосий мақсад эса комиссия ишидаги шаффофликни таъминлаш.

Бундан ташқари, бир нафар тажрибали хорижлик мутахассис ҳам таклиф қилинади.

Тўлиқ интервью тез орада тақдим қилинади...

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика