

Унга кўра, аргентиналик футболчини ўз таркибида кўришни хоҳлайдиган клублар шартномада кўрсатилган товон пулини тўлаш бандини фаоллаштириб, футболчини қўлга киритишлари мумкин.
Ярим ҳимоячи шанба куни Аргентинанинг Мексика термаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда ажойиб ўйин кўрсатиб гол урди. Унга даъвогарлар ҳам табиий равишда ортди.
21 ёшли футболчининг хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган клублар орасида "Манчестер Юнайтед" ҳам мавжуд.



