Эммануель Ягр – "Динамо" футболчиси

Narzulla Saydullayev
24 дек 2023
"Динамо" жамоаси Суперлига янги мавсуми олдидан ўз сафини легионер ўйинчи билан кучайтирди.

Самарқанд жамоаси ганалик Эммануель Ягр билан бир йиллик шартнома имзолади. 25 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда Қирғизистоннинг "Абдиш-Ота" клуби сафида фаолият юритиб, мамлакат чемпиони бўлди ва эркин агент сифатида "Динамо"га қўшилди. Ягр ОФК кубогида ҳам "Абдиш-Ота"да муваффақиятли иштирок этиб, 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди ҳамда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. У 2022 йил Қирғизистон чемпионатида энг яхши тўпурар бўлган - 23 ўйинда 14та гол. 2023 йилда эса 11 гол билан 2-ўринда бўлди.

Маълумотнома:
Эммануель Ягр (25 ёш)
Амплуаси: ҳужумчи / ҳужумкор вингер
Туғилган жойи: Гана
Туғилган санаси: 13 август, 1998 йил

Фаолияти:
"Кристал Пэлас" академияси (Гана).
Гурия (Грузия, 2017-2020)
Алай (Қирғизистон, 2021-22)
Черчилл Бразерс (Ҳиндистон, 2023)
Абдиш-Ота (Қирғизистон, 2023 2-давра).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати