Эммануэль Пети: "Мбаппе "Реал" кийиниш хонасини худбинликка тўлдириб юборди — бу фиаско"

18 апр 2026, 14:49
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети Килиан Мбаппенинг "Реал Мадрид"га ўтиши жамоадаги муҳитга салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади.

Мадридликлар француз ҳужумчиси иштирок этган охирги тўртта ўйинда бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмади.

"Бу фақат Мбаппенинг айби эмас. Лекин унинг келиши "Реал" кийиниш хонасини худбинликка тўлдириб юборди. Бу — фиаско. Вақт унинг зарарига ишлаяпти.

ПСЖ жамоа бўлиб ўйнашни бошлаганидан бери феноменал ўйин кўрсатмоқда. Улар худди бир қўлнинг бармоқларидек жипслашишди", — деди Пети.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе жорий мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Бироқ унинг шахсий кўрсаткичлари жамоанинг охирги вақтлардаги натижаларини яхшилаш учун кифоя қилмаяпти.


Манба: Daily Mail