"Emirates Cup-2015"ни биз билан томоша қилинг

Aslanov Jasurbek
24 июл 2015
Эртага Лондоннинг "Эмирейтс" стадионида "Emirates Cup-2015" турнирига старт берилади.

Ушбу мусобақада Англия, Испания, Германия, Франция мамлакатларининг биттадан клуби иштирок этади.

"Emirates Cup-2015" қуйидаги клублар қатнашади: "Арсенал" - Англия, "Вильярреал" - Испания, "Вольфсбург" - Германия, "Лион" - Франция.

Барча учрашувлар "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади.

Тақвим:

25 июль. 18:00 "Вольфсбург" - "Вильярреал" 

25 июль. 20:15 "Арсенал" - "Лион"

26 июль. 18:00 "Лион" - "Вильярреал"

26 июль. 20:15 "Арсенал" - "Вольфсбург"

Барча учрашувларни ҳамкоримиз "Aleziya.com" сайти орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.


Очколар қуйидаги тарзда тақсимланади:

Ғалаба - 3 очко, дуранг - 1 очко, мағлубият - 0 очко. Жамоа урган ҳар бир гол учун ҳам 1 очко қўшилади.

"Emirates Cup-2014"нинг ғолиби "Валенсия" бўлган.




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia