UZ

Сўнгги янгиликлар

03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  0 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  103 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  34 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  39 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  24 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1

Эмилиано Мартинес: "У Нидерландия гол уришини хоҳлади" Янгиликлар

Эмилиано Мартинес: "У Нидерландия гол уришини хоҳлади"

Аргентина терма жамоаси ва "Астон Вилла" клуби посбони Эмилиано Мартинес чорак финалдаги ҳакамни танқид қилди.

Нидерландия ва Аргентина термалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финал босқичи иккинчи баҳси тартибсизликлар ва огоҳлантиришларга бойлиги билан ажралиб турди. Ўйинни бошқариб борган рефери Антонио Матеу Лаос ўйин давомида жами 15 та сариқ карточка кўрсатди ва баъзи вазиятлар унинг назоратидан чиқиб кетгандай таассурот қолдирди. Жанубий Америка вакилининг пенальтилар сериясида ғалаба қозонишида қаҳрамонлик кўрсатган Мартинес ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди:

"Жуда мураккаб ўйин бўлди ва биз ўйинни яхши назорат қилдик, деб ўйлайман. Биз 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик. Ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди, ҳакам рақибларимизга ҳамма нарсани берди. Тўсатдан улар бош билан яхши зарба беришди. Мен буни кўрмай қолдим ва ҳаммаси тескари бўлиб кетди. Рефери уларга ҳеч қандай сабабсиз 10 дақиқа қўшиб берди, 10 дақиқа! У 2 ё 3 марта жарима майдончаси ташқарисида жарима зарбаси берди. У шунчаки Нидерландия гол уришини хоҳлади. Умид қиламанки, биз энди ўша ҳакам билан ўйнамаймиз. Чунки у фойдасиз".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика