

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт "Ал Насср" клубига ўтиши деярли аниқ бўлди. Ҳимоячи Дубай шаҳрида Саудия Арабистони клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.
Энди Лапорт Ар-Риёдга йўл олади ва "Ал Насср" билан уч йиллик шартнома имзолайди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ушбу трансфер ҳал бўлганини маълум қилди.
Маълумот учун, Лапорт "Ал Насср"да йилига 25 млн евро маош олади.



