Эмери ҳафта сўнггида “Арсенал” бош мураббийи сифатида эълон қилинади
Aziz Tukhtamuradov
22 май 2018
“Спартак”, “Севилья” ва “ПСЖ” клубларининг собиқ устози Унаи Эмери “Арсенал” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади.
“Арсенал” раҳбарияти бир овоздан Эмерининг номзодини қўллаб-қувватлади. Шу ҳафтанинг охирги кунлари бу ҳақда махсус матбуот анжуманида расман эълон қилинади. Эмери сўнгги икки мавсумда “ПСЖ”ни бошқарган эди.