Эмери бугунги баҳс олдидан: “Ливерпул”ни юта оламиз”

Eldor Akmurzayev
26 дек 2022, 10:00
АПЛ 17-тури доирасида ўтадиган “Ливерпул”га қарши бугунги баҳс олдидан “Астон Вилла” устози Унаи Эмери ўз фикрлари билан бўлишди.

“Душанба куни жамоавий ва индивидуал ҳолатдаги энг яхши ўйинимизни кутаман. Мухлислар билан яна кўришишимиз жуда ажойиб. Уларга нималарга қодирлигимизни кўрсатмоқчиман.

“Ливерпул”га қарши илк бор 2016 йил Европа Лигаси финалида Юрген Клоппнинг жамоадаги дастлабки мавсумида тўқнаш келганман. Қизиқарли ўйинда ғолиб бўлгандик. Ундан кейин эса мағлубиятларни қабул қилдим. Бошқа ғалабага эришолмадим. Бу қойилмақом ўйин услубига эга кучли жамоа.

Агар уларни ютиш ҳақида ўйласак, ҳақиқатан бунга яқинлаша оламиз. Агар энг яхши ўйинимизни намойиш этсак, буни уддалай оламиз деб ўйлайман. Ўз стадионимизда мухлисларимиз билан бирга бўламиз ва ишончим комилки, бу ўзига хос аҳамиятга эга учрашув бўлади”, дейди Эмери.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: avfc.co.uk