Элёр Орифов “Сафардан илк очко билан қайтаяпмиз"

Narzulla Saydullayev
16 апр 2017
Олий лиганинг 6-тур баҳсларида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Қизилқумга”қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижага эришди.

Ўйиндан сўнг жамоамиз ҳимоячиси Элёр Орифов ўйин борасида ўз фикрини билдирди.

- Ажойиб ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди. Сафардан илк очко билан қайтаяпмиз. Ўйиндан олдин мураббийларимизнинг барча кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинда дуранг натижага эришдик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. 7-турда ўз майдонимизда “Нефтчи ”ни қабул қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Ўйинга ташриф буюрган мухлисларимизга раҳмат - дейди Орифов.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia