Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?

Omonjon To`xtamirzayev
3 фев 2025
4 февраль куни "Пахтакор" сафарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушади.

Қатарда бўлиб ўтадиган беллашувда мезбонлар сариқ рангли либосларда ҳаракат қилса, тошкентликлар оқ-кўк рангдаги футболкаларда майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, 6 учрашувда 4 очко жамғарган "Пахтакор" 9-поғонани банд этиб турибди. "Ал Гарафа" ҳисобида ҳам худди шунча очко бор ва фақатгина қўшимча кўрсаткичлар эвазига қатарликлар 10-ўринни эгаллаб турибди.  

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"

"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида 



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia