

Ушбу ўйинни "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов асосий таркибда бошлади.
Эътиборлиси, Суюнов ушбу мавсумда илк маротаба расмий ўйинда майдонга тушди. У жароҳат сабаб бир муддат майдонда ҳаракат қила олмаганди.
Яна бир қизиқ факт, "Насаф" сафида фаолият олиб бораётган унинг туғишган укаси Шаҳзодбек Суюнов бугун илк бор Суперлига ўйини учун қайдномага киритилди.



