UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Ўзбекистон - КХДР (1:0) учрашувидан сўнг ОАВ вакилларига интервью берди.

- Оғир ўйин бўлди, аммо уч очкони қўлга киритдик ва энг муҳими шу. Ўйиндан олдин ҳам йигитлар билан гаплашган эдик ва осон ўйин бўлмаслигини билардик. Мақсадимиз уч очкони қўлга киритиш эди ва биз бунга эришдик. Энди хатолар устида ишлаймиз.

- Бугунги учрашувда руҳий томонлама босим бўлмадими?

- Ҳамма учинчи босқич бошланганини билади. Ҳозир хотиржам бўлишимиз ва ҳиссиётларга берилмаслигимиз керак.

- Бугун терма жамоамиз анча прагматик ўйин намойиш этди. Қирғизистонга қарши кейинги учрашувда ҳам шундай кўрамизми?

- Бу учрашувни қандай бошлашимизга боғлиқ. Ўйин қандай кечишидан қатъий назар биз фақатгина уч очко учун ўйнаймиз.

- КХДР бугун қанчалик қаршилик кўрсата олди?

- Ҳамма бу терма жамоа қанчалик интизом билан ўйнашини билади.

- Ўзингиз намойиш этган ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Гол урмаган ўйинимдан қониқишим нотўғри, лекин уч очкони қўлга киритдик.




Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика