

- Ўзбекистон олдинги иккита саралашда Жаҳон чемпионатига чиқишга жуда ҳам яқин келганди...
- Жуда ҳам умид қиламанки 2022 йилги Қатардаги Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Терма жамоадаги барчамиз бунинг учун боримизни берамиз. Жаҳон чемпионатига чиқиш энг катта орзум ҳисобланади.
- Клубдагилар Ўзбекистон ҳақида сўрашадими?
- "Женоа"дагилар ватаним ҳақида сўраб туришади. Кўпчилик Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларни билишади.
- "Ювентус"дан қизиқиш?
- Ҳеч қачон катта клубга ўтиш ва ўйнашдан қўрқмайман. Кучли рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман, бу аксинча менга ёқимли", - дейди Элдор Шомуродов.



