Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"
13 авг 01:26
Янгиликлар


Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Тезкор гол ўтказганимиз ўйинимизда палапартишлик юзага келишига сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда вазиятлар бўлди, афсуски унумли фойдалана олмадик.
- Тезкор голдан кейин нимани ўзгартириш бўйича кўрсатма бердингиз?
- Алоҳида бир кўрсатма берганимиз йўқ. Биз ўйинга тайёрлаган схема бўйича тўп тепишда давом этдик. Чунки ҳар бир ўтказилган голдан кейин алоҳида кўрсатма бермаймиз. Фақат голдан сўнг ўйинимизда палапартишлик вужудга келди. Ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.
- Сизда Б вариант ҳам бормиди?
- Иккинчи таймда тактик схемамизни ўзгартириб 4-3-3га ўтдик. Вазиятлар ҳам бўлди, аммо фойдалана олмадик.
- Жамоангиз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олганди. Лекин бугун шуни кўрмадик.
- Ўйлашимча, чарчоқ аломатлари сезилди. Барибир ҳар уч кунда майдонга тушиш осон эмас. Балки шу ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин. Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти. Тўғри, кўп клубларда маҳоратли футболчилар кўп ва асосий ишни шулар қиляпти. Лекин жамоа сифатида клублар бир-бирида катта фарқ қилади деб ўйламайман.
- Ўтказиб юборилган биринчи голда ким кўпроқ хатога йўл қўйди?
- Фалончи хато қилди деб кимнидир айтмоқчи эмасман. Ҳаммамиз хато қилдик. Барибир ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.
- Бугун "Шўртан" 6 очко йўқотди деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа.
- Жамоага чет элдан мураббий келармиш деган гапни эшитдик.
- Тўғриси, бу гапдан бехабарман.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар