ЕЛ. Сўнгги дақиқаларда урилган гол "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди

6 авг 2020, 02:13
Европа Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида МЮ ва ЛАСК жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Мазкур баҳсда ҳисоб австрияликлар футболчиси Филипп Визингер томонидан 55-дақиқада очилди. Орадан икки дақиқа ўтгач "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Учрашув тақдирини заҳирадан майдонга туширилган франциялик ҳужумчи Антони Марсьял томонидан 88-дақиқада урилган гол ҳал қилди. Шундай қилиб, икки ўйин натижасига кўра 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Манчестер Юнайтед" турнирдаги иштирокини чорак финалда давом эттиради.

Манчестер Юнайтед (Англия) – ЛАСК (Австрия) 2:1

6 август, 00.00, «Олд Траффорд»

Голлар:

0:1 – 55 Визингер, 1:1 – 57 Лингард, 2:1 – 88 Марсьяль.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Фосу-Менса (Менджи, 84), Магуайр, Уильямс (Чонг, 72), Лингард (Погба, 63), Джеймс (Марсьяль, 84), Фред (Перейра, 64), Мата, Мактомини, Игало.

ЛАСК – Шлагер, Андраде (Филипович, 80), Траунер, Визингер (Забитцер, 73), Ранфтль, Холланд, Михорль, Балич (Райтер, 66), Реннер, Фризер, Рагуж.

Огоҳлантиришлар:

Михорль (34), Мактомини (39).

Биринчи ўйин натижаси: 5:0


Манба: championat.asia