

29 ёшли мисрлик футболчи учун "Галатасарой" клуби даъвогарлик қилмоқда.
Истанбулликлар бош мураббийи Фотих Терим ўйинчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Бундан ташқари, "Галатасарой" Эл Ненини ёзги трансфер ойнасида ҳам харид қилишга уринган эди.
Эл Нени жорий мавсум "Арсенал" сафида 4та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt ўйинчини 10 млн еврога баҳоламоқда.



