UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Европа Лигаси. Чорак финалга қуръа ташланди  1 16:16Бруну Фернандеш АПЛда ой ўйинчиси деб топилди  2 15:53ЕЧЛ чорак финалида Роналду "Реал"га қарши ўйнайдими?   29 15:32ЕЧЛ-2020. Чорак финалга қуръа ташланди  64 15:30К-лига. "Бусан И'Парк" - "Сеул" (онлайн ҳисоб)  1 15:20Соат 16:00да Европа Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  2 15:13Cанжар Турсунов: "Қўқон-1912"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси"  2 14:53"Бусан И'Парк" - "Сеул". "Ўзбек дербиси" (асосий таркиблар)  7 14:28Coca Cola Суперлигаси. 9-турда ишлайдиган ҳакамлар маълум  14 14:14Coca Cola Суперлигаси марказлашган ҳолда давом этиши кутилмоқда   46 14:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57Olamsport: БАА UFCга пул бермоқда, Мэйвезер қайтмоқчи ва бошқа хабарлар  0 13:57Корея клубини тарк этган Хуршид Ғиёсов трансфер ойнаси очилмай туриб Ўзбекистон чемпионатида ўйнай оладими?   9 13:52Соат 15:00да Чемпионлар Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  16 13:44"Лацио" ўйинчиси Франция клубига ўтди  0

Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор Янгиликлар

Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май - 12 июнь кунлари навбатдаги йиғин ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари учта ўртоқлик ўйини ўтказишади. 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашамиз.

Эктор Купер мазкур ўйинларга миллий терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган:

Дарвозабонлар:
Санжар Қувватов («Пахтакор»)
Илёсов Жавоҳир («Локомотив»)
Суюнов Элдор («Пахтакор»)
Эргашев Ботирали («Динамо»)

Ҳимоячилар:
Кримец Егор («Пахтакор»)
Исмоилов Анзур («Локомотив»)
Турсунов Достонбек («Ренофа Ямагучи», Япония)
Тўхтахўжаев Ислом («Локомотив»)
Зотеев Олег («Локомотив»)
Сайфиев Фаррух («Пахтакор»)
Комилов Акромжон («Пахтакор»)
Ҳошимов Даврон («Локомотив» )
Алижонов Ҳожиакбар («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон («Пахтакор»)
Аҳмедов Одил («Шанхай СИПГ», Хитой)
Мусаев Фозил («Жубило Ивата» Япония)
Алибоев Икром («Сеул», Жанубий Корея)
Ўрунов Остон («Навбаҳор»)
Машарипов Жалолиддин («Пахтакор»)
Ибрагимов Достон («Бухоро»)
Рўзиев Қувондиқ («Қўқон-1912»)
Мирзаев Сардор («Локомотив»)

Ҳужумчилар:

Шомуродов Элдор («Ростов», Россия)
Сергеев Игорь («Пахтакор»)
Абдухолиқов Темурхўжа («Локомотив»)

Легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади.

Рейтинг: +125   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг