UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  1 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  5 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  4 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12

Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин" Янгиликлар

Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"

Эртага Суперлиганинг 18-тур ўйинларига старт берилади. Бу турда бизни бир нечта марказий ва қизиқарли жанглар кутмоқда.

Мазкур тур олдидан черногориялик мутахассис, "Пахтакор" собиқ устози Миодраг Радулович ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, олдиндаги марказий қарама-қаршиликлар нафақат мухлисларга  юқори ҳиссиётларни беради, балки чемпионат жадвалининг ҳолатига оид муҳим саволларга жавоб беради.

"Суперлиганинг навбатдаги тури масъулиятли ва қизғин  ўйинларни тақдим этади. Бу ўйинлар мухлислар учун ҳақиқий завқ манбаи бўлиб, шу билан бирга, чемпионат жадвалининг якуний кўриниши ҳақида муҳим маълумотлар беради",-  дейди Радулович.

— "Насаф" жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсатмоқда: улар жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди ва чемпионлик учун яхши имкониятга эга. "Нефтчи" эса сўнгги тўрт учрашувда уч маротаба ғалаба қозониб, яхши формада эканлигини исботлади. Агар "Нефтчи" ушбу ўйинда зафар қучса, у чемпионлик учун энг жиддий номзодга айланади. Бу ўйин икки жамоа мухлислари учун ҳаяжонли ва натижаси кутилмаган бўлади.

— "Динамо" бу мавсумда ажойиб натижалар кўрсатмоқда – бу уларнинг ўйинлари ва жадвалдаги ўрнидан ҳам кўриниб турибди. Мураббий Вадим Абрамов тажрибали ва яхши шаклланган жамоа туза олди. Улар ўз майдонларида ҳам, сафарда ҳам барқарор ўйнамоқда. Ёш истеъдодлар – Ҳалилов, Ўрозов ва Облақулов жамоага ўзгача ранг-баранглик олиб кирмоқда. “Пахтакор” эса мавсумни ноқулай ўтказмоқда: жамоа “иссиқ-совуқ” ўйин услубида ҳаракатланмоқда. Сўнгги турда ОКМКга ютқазган "Пахтакор" учун "Динамо" билан ўйин жадвалда юқори ўринларни сақлаб қолиш йўлида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ишончим комилки, мураббий Камолиддин Тожиев “Пахтакор”ни муваффақиятли йўлга қайтаришга эришади.

— "Андижон" сўнгги натижалари билан жамоанинг яхшиланганини кўриш мумкин: олтита ўйинда фақат бир марта "Бунёдкор"га имкон бериб, иккита ғалаба ва учта дуранг қайд этди. “Навбаҳор”га қарши ғалаба уларга мусобақанинг қолган қисмида барқарор ҳаракатланиш имконини беради. "Навбаҳор" эса натижалар бўйича қийин вазиятда: сўнгги 3 та  ўйинда ғалабасиз кетмоқда. “Андижон” билан беллашув уларнинг жадвал юқориси учун курашишга қайтиш имкониятини кўрсатади.

— Умуман олганда, бу тур жуда қизиқарли ва натижалари кутилмаган ўйинларга бой бўлади деб ўйлайман. Учта марказий ўйин мусобақанинг давоми қандай ўтишини белгилаб беради ва мухлислар учун ҳақиқий футбол байрамига айланади. Кечаги "Шўртан" ва "Сурхон" иштирокидаги ўйинлар бу йилги чемпионатнинг тенг рақобатда ўтаётганини яна бир бор исботлади. Танаффус вақтида барча жамоалар мустаҳкамланиб, кучлироқ ҳолатда қайтди – бу эса мусобақа охиригача янада кўпроқ кутилмаган натижаларни ваъда қилади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика