UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз" Янгиликлар

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"

Хабарингиз бор, бугун Париж Олимпиадаси 1-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Кеча ана шу баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилганми ёки йўқлиги ҳақида маълумотлар йўқ эди ва шу сабаб сайтимизда бу ҳақда хабар ҳам чиқди.

Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?

Биз ана шу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрдик. Олган маълумотларимиз кўра, Олимпиаданинг футбол беллашувларида ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилмас экан. Фақатгина финалдан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтар экан. Кеча Кападзе иштирокида ҳам анжуман ўтказилмаган. Испания эса ўзининг ташаббуси билан видео конференция шаклида матбуот анжумани ўтказган.

Сайтимиз ўқувчилари учун бугунги тарихий кун олдидан бош мураббийимизнинг фикрлари қизиқ эканлигини инобатга олган ҳолда Тимур Кападзе билан боғланишга уриниб кўрдик. Кападзенинг "Championat.asia" сайти учун берган ўйинолди эксклюзив фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Кайфиятимиз яхши, энг асосийси йигитларни ҳаммаси соғ-саломат, жароҳатлар йўқ. Тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек ўтди ва ўйинга тайёрмиз.

Бугун очилиш ўйини, биз учун тарихий кун ва буни жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Айнан бугунги беллашув энг муҳимларидан дейиш мумкин, бундан ташқари олдимизда гуруҳдаги яна иккита ўйинимиз ва финалгача олсак умумий 6 та учрашувимиз бор. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва унга қараб ҳаракат қиламиз, интиламиз.

Испания кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, лекин биз ҳам ўз кучимизга ишонамиз. Яхши тайёрландик дея оламан, қолганини ўйинда кўрамиз", - деди Кападзе сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида.


ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика