

Жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Мьянманинг Янгон шаҳрида мазкур мусобақа учун 2-босқич саралаш баҳслари бўлиб ўтади. “B” гуруҳи вакиллари Хитой, Мьянма, Непал ҳамда Хитой Тайпейи жамоалари кейинги босқич учун кураш олиб боришади.
Эътиборли томони, Осиё футбол конфедерасияси томонидан мазкур саралаш босқичи учун 2 нафар ФИФА ҳаками – Эдита Миробидова ҳамда Зилола Раҳматова ҳам тайинлов олган.



