Эдинсон Кавани сентябрда Уругвай терма жамоасида ўйнамайди

Alisher
30 авг 2021
МЮ форварди Эдинсон Кавани ЖЧ-2022 саралаши доирасида Уругвай терма жамоаси сафида иштирок этмайди.

Ўйинчини Буюк Британияда амал қилаётган карантин чекловлари сабаб чақирмасликка қарор қилишди.

Аввалига ўйинчи рўйхатда эди. Уругвай "қизил" рўйхатга киради. Буюк Британиядан қайтган футболчи 10 кун меҳмонхонада карантинни ўташи керак.

Уругвай терма жамоаси Эквадор билан 10 сентябрда ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: manutd.com