

"Қарор қабул қилинди. Ушбу мавсум "Манчестер Сити"да қоламан.
Пеп билан гаплашдим ва бу ҳал қилувчи ролни ўйнади... Қолишдан мамнунман, тўлиқ эътиборимни янги титулларни қўлга киритишга қаратганман.
Шунингдек кенгаш аъзолари, директорлар, жамоадаги шериклар билан гаплашдим ва мен қоламан", – деди "Манчестер Сити" дарвозабони.
Бразилиялик дарвозабоннинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади.



