Эдегор Австрияга қарши ўйинда жароҳат олди

Omonjon To`xtamirzayev
10 сен 2024
Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор Австрияга қарши баҳсда жароҳат олди.

Футболчи 67-дақиқада рақиб билан тўқнашиб кетгач, захирага олинди. Мартин майдонни оқсоқланганча тарк этишга мажбур бўлди.

Учрашув якунланиши билан Лондоннинг "Арсенал" клуби шифокорлари Норвегия термасидаги ҳамкасблари билан алоқага чиққан. Эдегор келаётган якшанба куни АПЛ доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши беллашувни ўтказиб юбориши мумкин.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо