Эдегор "Арсенал"да мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди

Aziz Tukhtamuradov
10 июн 2023
Мартин Эдегор 2022/23 йилги мавсум якунига кўра "Арсенал"да энг яхши футболчи бўлди.

24 ёшли норвегиялик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 55 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўринда Букайо Сака, учинчи ўринда эса Габриэль Мартинелли қайд этилди. 

Маълумот учун, Эдегор ортда қолган мавсумда АПЛда 37 та ўйин ўтказди, 15 та гол уриб, 7 та голли узатма амалга оширди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: arsenal.com