Эдди Хау "Арсенал"га қарши ўйинда "Ньюкасл" бош мураббийи сифатида дебют қилиши мумкин

Alisher
25 ноя 2021
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау "Арсенал"га қарши АПЛ 13-тури доирасида дебют қилиши мумкин.

43 ёшли англиялик ўтган ҳафтадан бери карантинда. Агар у коронавирус манфий тест топширса, жамоа захирада ўриндиғидан жамоани бошқариши мумкин. Бундай ҳолатда, "Арсенал"га қарши ўйин Хау учун дебют бўлади.

Хау 8 ноябрдан бери "Ньюкасл"ни бошқармоқда. У коронавирус сабаб АПЛ 12-тур доирасидаги "Брентфорд"га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

"Арсенал" - "Ньюкасл" ўйини эса 27 ноябрь куни бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail