

Кутилганидек, "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европанинг клублар ўртасидаги асосий турнирида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мбаппе "Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинида хет-трик қайд этди. Мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.
Бугун Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. "Реал"нинг навбатдаги рақиби "Атлетико" ва "Байер" бўлади.



