

АПЛ 8-тури доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин (1:2)да сонининг орқа қисмидан олган жароҳати сабаб ярим ҳимоячи Виктор Мозес бир ойни ўтказиб юборадиган бўлди.
Ҳудди шундай жароҳат сабаб Нголо Канте октябрь охиригача сафдан чиққан эди, олдинроқ Альваро Мората ҳам юқоридагидек жароҳат олган эди, лекин у машғулотларга қайтди.





