ЕЧЛ. Моуринью "Бавария"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

"Тоттенҳэм" бош мураббийи Жозе Моуринью ва ярим ҳимоячи Райан Сессеньон ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида "Бавария" клубига қарши ўйиндан олдин матбмуот анжуманида қатнашишди.

Моуринью: "Бу жуда муҳим ўйин чунки бу ўйин атрофидаги ҳолатлар, мақсадимиз ва мусобақадан қатьий назар, биз "Тоттенҳэм Ҳотспур" шарафини ҳимоя қиламиз. "Тоттенҳэм" - бу "Тоттенҳэм" ва бу бизга масъулият ҳиссини беради".



Шундан сўнг, "шпорлар" сафига ёзги трансферлар пайтида қўшилган ярим ҳимоячи Райан Сессенйон фикрларини билдирди. 

Сессенйон: "Бу ерга келишимга асосий сабабларидан бири бу - Чемпионлар лигасида ўйнаш. Бугун умид қиламанки, ўйинда майдонга тушаман ва нималар қила олишимни намойиш этаман. Бу мен учун бошқа даражага чиқиш учун ажойиб имконият".



Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Тоттенҳэм" учрашуви бугун тунгги 01:00да бошланади (Тошкент вақти билан).


Манба: championat.asia